05.04.2016

Нега Салмон Фархан Ахтар билан ишламайди?

“Рок ижро қиламиз!” (“Rock On!”) фильмининг иккинчи қисмини суратга олиш ишлари тугади, энди Фархан Ахтар диққатини “Дон-3” триллерининг сценарийсини тугатишга қаратади ва бу фильмда у яна Шоҳруҳ Хон билан ишлайди.
Фархан аввал машҳур “Қалб истаги” (“Dil Hai Chahta”) ва “Қидирув” (“Talaash”) фильмларида эса Амир Хон билан бирга ишлаган.
Бироқ ҳар бир режиссёр Салмон билан ишлашни хоҳлаётган пайтда Фарханнинг ҳалигача бу актёр билан бирга ишламагани ғалати. Уларнинг оталари — Салим Хон ва Жавед Ахтар ҳам ўз вақтида сценарийнавис сифатида бирга ишлаб, 20дан зиёд тижорий жиҳатдан муваффақиятли фильмни яратишган. Бироқ кейин уларнинг ҳамкорлиги якунланган. Шубҳасиз, Фархан Салмон иштирокида фильм олишни истайди. У бунга ҳаракат ҳам қилган. “Салмоннинг ёнига сўнгги бир неча йил ичида иккита сценарий билан бордим, лекин унинг ўз режалари бор эди (кулади). У билан ҳамкорлик қилиш учун менда ҳеч қандай муаммо йўқ. Компания аввал унга мурожаат қилган, бундан ҳам кейин ҳам ҳаракат қилади. Биз билан фильм ишлашни хоҳлаш ёки хоҳламаслик — унинг қарори”, — дейди Фархан.
“Биз яқин дўст эмасмиз, лекин мен Салмон билан улғайганман. У менга велосипед минишни ва сузишни ўргатган. Аслида, Сохаил, Алвира, Арбааз, Зоя ва мен жуда яқинмиз. Кечаларда вақтимизни кўп бирга ўтказганмиз. Салмон ҳар доим биз билан бирга бўлмасди, чунки у доим банд эди”, — дейди яна Фархан. Унинг айтишича, оталари ўртасидаги келишмовчилик ҳеч қачон муаммо бўлмаган. “Улар бизни, болаларни муаммолари ва келишмовчиликларига аралаштиришмасди. Бу ҳеч қачон бизларнинг мулоқот қилишимизга халал бермаган”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий