08.04.2016

Ирфон Хон “Чангалзорлар китоби”да овоз берди

Актёр Ирфон Хон Приянка Чопра, Нана Патекар, Шефали Шоҳ ва Ом Пури билан бирга “Чангалзорлар китоби” мультфильмининг ҳиндча талқинига овоз берди.
Ирфон Хон болалар фильмини овозлаштиришда қатнашаётганидан ҳаяжонда эканлигига иқрор бўлди. У Балунинг қаҳрамонига овоз берди.
Актёр кўпдан бери болалар фильмида қатнашиш имконини кутганини таъкидлади. “Бу фильмда овоз беришдан бахтлиман, — дейди Ирфон. — “Чангалзорлар китоби” болаликка қайтаради. Кўплаб хотиралар эсга тушади. Бу эски мультфильм, лекин ҳали ҳам юракни тўлқинлантириши мумкин. У инсон ва чангалзорлар ўртасидаги доимий боғлиқлик ва зиддият ҳақида ҳикоя қилади”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий