Айни
пайтда “Ки ва Ка” фильмини тарғиб қилиш билан машғул Аржун ва Карина Капур
Холида ранглар билан ўйнашни истамасликларини тан олишди.
Аржун илгари Холида
ранглар билан ўйнаганини, бироқ кейин бўёқларни “кўтаролмай” қолгани сабабли,
бу ўйин-кулгини бас қилганини айтиб берди. “Мен ўрганиб қолганман, лекин ҳозир рангларга
тоқатим йўқ, шунинг учун қочишга ҳаракат қиламан”, — деди актёр.
Карина
Капур эса Холида ранглар билан ўйнашдан ўзини тийишини, чунки бу сочларига
зарар қилиши мумкинлигини айтди: “Агар Холида ўйнасам, сочларим ҳар хил рангга
бўялади, бу эса кейин сочларимга салбий таъсир қилади”.
Ҳозирда Аржун ва Карина “Ки ва Ка” фильмининг
экранларга чиқишини интиқлик билан кутмоқда. Бу фильм — комедия, енгил драма
жанрида бўлиб, катта-катта орзулари бор аёл ва унинг эри ўртасидаги
муносабатлар ҳақида. Фильмда Амитабх Баччаннинг суратга тушгани унга бўлган
қизиқишни янада оширади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий