25.04.2016

Санайя Ирани: “Парашют билан сакрашни хоҳлайман”

Ҳиндистонлик ижодкорларнинг “Муҳаббат тафти” телесериалида бош ролни ўйнаган Санайя Ирани мухлисларнинг севимли актрисасига айланди. Унинг ҳазилкаш, сергап, аммо кўнгли тоза қаҳрамони томошабинларга яхши кайфият улашади. Ҳаётда ҳам Санайя шундай қувноқ, очиқ қиз.  
 
— Санайя, сизга спортнинг экстремал турлари ёқадими?
— Ҳа, мен умуман спортни яхши кўраман. Гоада дам олганимда, бананда жон деб учаман, ҳар хил телбавор ишлар қиламан. Тўғри, ҳали парашют билан сакраганим йўқ, лекин буни жуда хоҳлайман.
— Суратга олиш майдончасидаги ҳамкасбларингиз сиз билан ҳазиллашган пайтлар бўлганми?
— Ҳа, улар доим шундай қилишади. Мен сувараклар, калтакесак ва каламушлардан жуда қўрқаман, шунинг учун улар мени қўрқитиш имконини қўлдан чиқаришмайди.
— Мактабда биронтаси билан ҳазил қилганмисиз?
— Хотирам жуда ёмон, шунинг учун эслолмайман. Нимадир бўлган, шекилли.
— Болалигингиз билан боғлиқ энг ёқимли хотиралар?
— Утидаги интернетда ўқиган йилларим. Ўша йилларни яхши кўраман, у йиллар жуда қувноқ ўтган.
— Биринчи муҳаббатингизни эслайсизми?
— Бу бешинчи синфда ўқиётганимда бўлган. Менга илк бор ўғил бола ёққан. Олтинчи синфга ўтиб, ўғил болаларни ёмон кўра бошладим. Мактабни тамомлаб, Мумбайга кўчиб ўтмагунимча уларни нодон ва думбул деб ҳисоблаганман.
— Сизнингча, мода нима?
— Бу Мадхур Бхандаркарнинг фильми (кулади). Аслида эса, бу сизга ёқадиган қулайлик ҳиссини бағишлайдиган нарса.
— Кийимларингизни ким танлайди?
— Ўзим.
— Ясанишни яхши кўрасизми?
— Кўринишим яхши бўлишини ёқтираман, лекин суратга тушиш билан шунчалик бандманки, башанг кийимлару аксессуарлар билан юришга вақтим йўқ. 
— Севимли брендингиз?
— Бунақаси йўқ. Мен умуман брендларнинг нарсаларига аҳамият бермайман. Асосийси, менда ўша нарсанинг дидли кўриниши.
— Кўпроқ қаердан харид қилишни ёқтирасиз?
— Кўп жойдан, аммо энг аввало Нью-Йорк, Лондон ва Бангкокдан. Мумбайда бунга вақтим йўқ, шунинг учун фақат хорижда, таътил пайтида дўкон айланаман.
— Энг қиммат либосингиз...
— Дизайнернинг сариси, лекин нархи эсимда йўқ...
— Қандай кийим сиз учун қулай?
— Менга пахтадан тикилган кўйлаклар ёқади.
— Сумкангизда албатта нималар бўлади?
— Уяли телефон ва уйнинг калити. Ҳеч қандай пардоз воситаси йўқ. Нари борса — лаб учун бальзам.
— Либосларингиз орасида асосан қайси ранг кўп учрайди?
— Қизил, пушти ва оқ. Кийимларимнинг асосий қисми пушти рангли.
— Кийим қандай бўлиши керак?
— Қулай ва сизга мос бўлиши лозим.
— Аёлларга маслаҳатингиз...
— Ҳаддан ташқари пардоз қилишнинг кераги йўқ. Пардоздан қанчалик кам фойдалансангиз, кўринишингиз шунчалик яхши бўлади.
— Қоматни сақлаш учун қандай маслаҳат берасиз?
— Шунчаки соғлом таомларни тановул қилишни.
— Мазахўрмисиз?
— Ҳа, жуда.
— Севимли таомингиз?
— Бразилия пончиклари ва қўзиқорин.

Севара АЗИЗ тайёрлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий