Бу йилги
Дивали байрамини “Hare Krishna Exports” компанияси хизматчилари бир умрга эслаб
қолишса керак. Компания раҳбари — бизнесмен Савжи Долакия уларга эшитган
одамнинг ишониши қийин бўлган совға улашди: энг яхши хизматчиларга
400та
хонадон ва 1260та автомобиль туҳфа қилинди.
“Hare
Krishna Exports” компанияси дунёнинг 70дан ортиқ давлатига бриллиант етказиш
билан шуғулланади. Унинг раҳбари Савжи Долакия эса хизматчиларни қимматбаҳо
совғалар билан рағбатлантириб туради.
2016 йил
июлда олмос магнати яна бир ўзгача ҳаракати билан машҳур бўлди. У АҚШда бизнес
бошқаруви асосларини ўрганаётган 21 ёшли ўғлини Ҳиндистоннинг кичик
шаҳарларидан бирига иш излашга жўнатди. Йигитга ўзи билан фақатгина уч хил
кийим, гигиена анжомлари ва 7 минг рупийлик захира олиб кетишга рухсат берилди.
У нотаниш шаҳарда ўзига иш ва бошпана топиши керак эди.
Бу ҳақда Дравьянинг ўзи шундай деди: “Мен бадавлат
оилада, аъзолари нархига қарамасдан, ёққан ҳамма нарсани олишга ўрганган оилада
туғилганман. Бу сафарда мен бошқалар қандай пул топишини ва оддий одамлар
қандай яшашини тушунишим керак эди. Мен учун аслида нимага қодирлигимни синаб
кўришим жуда муҳим эди”.
Комментариев нет:
Отправить комментарий