Бир неча
кун аввал Ракеш Рошан “Крриш-4” (“Krrish 4”)ни 2018 йилда чиқаришини расман
маълум қилди.
Ҳиндистон суперқаҳрамони Ритик Рошанни жуда яхши биламиз, аммо
кейинги қисмда бош аёл қаҳрамонни ким гавдалантиришини билмаймиз. Ракеш Рошан
Приянка Чопра билан ишлашни хоҳламаётгани, унинг ўрнига Дипика Падукон, Анушка
Шарма ёки Паринити Чопрани олмоқчилиги ҳақида хабарлар чиққан эди. “BollywoodLife”
портали “Крриш-4” учун маъқул танлов ким бўлиши ҳақида сўров ўтказди. Мухлислар
бу ролга Дипика Падукон танланиши керак деган фикрга келишди.
Аввал
Ритик Рошан “Yash Raj Films” суратга оладиган “Thugs of Hindostan” фильмида Дипика
Падукон билан бирга ишлаши хабар қилинган эди, бироқ Ритик негадир фильмдан воз
кечди. Ракеш Рошан эса яқиндагина Голливуд лойиҳасидаги ишини тугатган Дипикани
ўз фильмига олишни режалаштиряпти. Бироқ Анушка Шармани ҳам танлашлари мумкин,
ахир у шу кунгача учала Хон — Шоҳруҳ, Салмон ва Амир билан бирга ишлашга
муваффақ бўлди, Ритик билан эса ҳали ишлагани йўқ. Яқинда берган интервьюсида у
агар муносиб сценарий бўлса, бажонидил Ритик билан ишлашини айтди. Паринити
Чопрани эса яқинда “Kaabil” фильмига таклиф қилишди, бироқ актриса лойиҳада
ишлашни истамади, чунки бу кичик роль бўлиб, қаҳрамони фильм сўнгида ўлиши
керак.
Хуллас, “Крриш-4”да бош аёл қаҳрамонни ким
гавдалантириши ҳозирча маълум эмас. Ракеш Рошаннинг айтишича, бу ҳозирча сир.
Комментариев нет:
Отправить комментарий