Кажол ва
Каран Жохар Болливуддаги фаолиятини бошламасдан аввал ҳам дўст эди. Бироқ
кейинги пайтда уларнинг дўстона муносабатлари олдингидек эмасга ўхшайди.
Бу
актрисанинг эри Ажай Девганнинг “Shivaay” фильми Каран Жохарнинг “Ae Dil Hai
Mushkil” фильмлари киноижарада тўқнашуви билан бошланди.
Яқинда
оммабоп медиа-агентликка берган интервьюсида Ажайга Кажолнинг Каран билан
муносабати ҳақида савол берилди. Бунга актёр шундай жавоб берди: “Биз Каран
билан дўст эмасмиз. Ҳатто Кажол ҳам у билан муносабатда аввалгидан совуқлашган.
Умуман олганда, бу шахсий масала... бу касбий ҳолат билан боғлиқ эмас. Бу
шахсий хафагарчилик. Кажолнинг фильмларимиз тўқнашувига умуман ҳеч қандай
алоқаси йўқ”.
Сўнгги “ADHM” лойиҳасини истисно қилганда, Кажол
Караннинг барча режиссёрлик фильмларида ишлаган. Каран ҳатто уни ўзининг омад
тумори деб ҳисоблайди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий