02.11.2016

Лондон фестивалида Баруннинг фильми намойиш қилинади

Нуфузли 60-Лондон кинофестивалида Милинд Дхаймаднинг “Сен менинг якшанбам” (“Tu Hai Mera Sunday”) режиссёрлик дебюти намойиш қилинади.
Ундан сўнг киночилар фильмни ўн саккизинчи марта ўтказиладиган “ India Gold-2016” Мумбай кинофестивалида кўрсатишади.
“Сен менинг якшанбамсан” Варун Шоҳнинг продюсерлигида ишланган бўлиб, унда бош ролларни Барун Собти, Шахана Госвами, Расика Дугал, Авинаш Тивари, Вишал Малхотра ва Манви Гагру ижро этди.
Сюжетга кзра, ишчи йигитлар ҳар якшанбада Жуха соҳилида йиғилиб, футбол ўйнашади. Ҳар бирининг муаммолар ва синовларга тўла ҳаёти бор, ҳар ҳафта ўйналадиган ўйин эса уларни бироз бўлса ҳам оғир ҳаётдан чалғитади. 
“Муҳаббат тафти” сериали юлдузи Барун Собтининг айтишича, фильм бугунги авлодга муҳаббат билан суратга олинган.
“Шундай йирик халқаро кинофестивалда халқаро аудиторияга фильмни намойиш қилиш имконига эга бўлиш жуда яхши”, — дейди Шаҳана Госвами.

Комментариев нет:

Отправить комментарий