Прити
Зинта яқинда юлдузларга ташланиб, чўчитиб юборадиган сураткашлардан
норозилигини билдирди: “Мумбайда пайдо бўлиш энди ёқимли эмас: сураткашлар
одамга ташланиб қолишади.
Энди ҳеч ким сиздан хушмуомалалик билан суратга тушиб
беришни сўролмайди. Улар чиндан ҳам сизни чўчитишади”, — деб ёзди актриса
“Твиттер”да.
Америкалик
эркакка турмушга чиқиб, Мумбай ва Лос-Анжелес ўртасида серқатнов бўлиб қолган
Прити папараццини назорат қилиш учун полициялар асбобига эга бўлиш керак дейди.
“Илгари сураткашлар хушмуомала ва жуда яхши эди. Улар билан доим гаплашишим ва
ҳазиллашишим мумкин эди. Энди уларга бас келиш учун полициячилар анжомларига
эга бўлиш керак, шекилли”.
Шундан
сўнг актриса мухлислар билан чат уюштирди. Кўпчилик унинг юлдузлиги сабаб
ҳаётига бўлган қизиқишдан нолигани учун танқид қилди. Бунга жавобан Прити: “Мен
одамлар қоронғидан устимга отилиб чиқа бошлаганда, деярли йиқилиб тушганим ва
чўчиб кетганим учун нолияпман”, — деб ёзди.
Танқидчилардан
бирига Прити: “Сиз саводсиз одамдек гапиряпсиз... Мен ҳаётда кўп ишлаганман,
машҳурлик — бу ишимнинг натижаси. Бу мени бунинг учун жазолаш керак дегани
эмас!” — деб ёзди.
Актриса сураткашлардан фақат бир нарса —
хушмуомалаликни хоҳлаётганини таъкидлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий