13.01.2017

Дхармендра 81 ёшга тўлди



Афсонавий актёр Дхармендра 81 ёшга тўлди. Туғилган кунини Кхандалада нишонлаган актёр Мумбайга қайтди, аммо бир кундан сўнг Нанавати касалхонасига ётқизилди. Актёр ошқозондаги кучли оғриқ ва тиришишдан шикоят қилди.
Бу оғриқлар Дхармендрани бир неча кундан бери безовта қилаётган эди. унга ўткир гастроэнтерит деган ташхис қўйилди.
Актёрнинг даволовчи шифокори, доктор Вихеш Агарвал мухлисларни хотиржам бўлишга ундади: “Дхармендра-жини баъзи ноқулайликлар туфайли касалхонага олиб келишди. Даволаниш яхши кечяпти, бир-икки кунда касалхонадан чиқади”.    
Дхармендра туғилган кунини яқин дўстлари ва оила аъзолари билан бирга нишонлади. Рафиқаси Хема Малини унинг туғилган кунида “Твиттер”да шундай сўзларни ёзди: “Бугун фаолиятимдаги энг яхши йилларни ва биргаликда ҳаётимизнинг ҳозиргача бахтиёр йилларини ҳамда икки ажойиб фарзандимизни эслаяпман. Туғилган кунингиз билан, Дхарам-жи”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий