16.01.2017

Карина ўғлига Темур деб исм қўйди

Машҳур Капурлар сулоласининг эрка вакиласи, соҳибжамол актриса Карина Капур ва Саиф Али Хоннинг оиласида 20 декабрда ўғил фарзанд дунёга келди.
Чақалоққа Темур (баъзи манбаларда Таймур (Taimour) Али Хон деб исм қўйишди. 
Каринанинг отаси Рандхир Капур яна бир неварали бўлганидан жуда бахтиёр: “Бутун оила ҳаяжонда, ҳамма оиламизнинг янги аъзосини қутлаяпти. Онанинг ҳам, боланинг ҳам аҳволи яхши. Дуолар учун раҳмат”.
Темур — Каринанинг тўнғич фарзанди. Саифнинг эса Амрита Сингх билан никоҳидан Иброҳим исмли ўғли ва Сора исмли қизи бор.
Карина ва унинг ўғлини кўришга Риши Капур ва Ниту Сингх, Иброҳим Али Хон, Каришма Капур ва унинг фарзандлари, Малаика Арора, Шармила Тагор туғруқхонага боришди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий