13.01.2017

Шоҳруҳ Хон Яш Чопра хотирасига бағишланган мукофот билан тақдирланди



Яш Чопранинг энг катта хитларида суратга тушган Шоҳруҳ Хон афсонавий режиссёрнинг хотирасига таъсис этилган мукофотга муносиб топилди.
Мукофотнинг ҳайъат аъзолари, жумладан, режиссёрнинг рафиқаси Памела Чопра, режиссёр Бони Капур, Сими Гаревал, Падмини Колхапури, Суббарами Редди, Ану ва Шаши Ранжан Яш Чопра хотирасига бағишланган тўртинчи Миллий мукофот Болливуд қиролига берилишини мааълум қилишди. Аввалроқ бу мукофот билан Лата Мангешкар, Амитабх Баччан ва Рекха тақдирланган. Мукофотни топшириш маросими 25 февралда бўлиб ўтади.  
Памела Чопра нима учун Шоҳруҳни танлашганига иккита сабаб кўрсатди: биринчидан, актёр Чопрага жуда яқин эди — у Шоҳруҳ билан тўртта фильм ишлаган ва ҳаммаси хит бўлган, иккинчидан, актёр жуда обрўли. Памела мукофот Лата Мангешкар ва Амитабх Баччан сингари афсонавий шахсларга берилишини, Шоҳруҳ эса келажакда афсонага айланишини таъкидлади. “Яш Шоҳруҳга жуда яқин эди, улар бир-бирларини жуда ҳам яхши кўришарди”.
Падмини эса мукофотни фақат Шоҳруҳга беришни ўйлаганини, чунки у жуда яхши актёр, қолаверса, ниҳоятда камтар инсон эканлигини айтди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий