БМТ
ҳимоясида фаолият юритадиган Халқаро болалар жамғармаси яқинда фаолиятининг 70
йиллигини нишонлади. Байрам БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтди.
Тадбирда ҳозирги кўнгилли элчилар, жумладан, машҳур актёрлар Жеки Чан, Орландо
Блум, футбол юлдузи Дэвид Бекхэм ва бошқа кўплаб машҳур шахслар қатнашди. Ушбу
тадбирда Приянка Чопрага “Дунё миқёсидаги кўнгилли элчи” деган фахрий ном
берилди.
“Элчиларни
тайинлаш”дан мақсад — машҳур шахсларнинг машҳурлиги ёрдамида у ёки бу муҳим
муаммога одамларнинг эътиборини қаратиш. Бунинг учун ЮНИСЕФ икки хил даражадаги
фахрий номларни беради: ҳудудий ёки миллий миқёсдаги (ўз давлатида ишлаши
учун), дунё миқёсидаги (бутун жаҳон бўйича ишлаши учун).
Приянка сўнгги ўн йилдан бери Ҳиндистонда кўнгилли
миллий элчи сифатида фаол ишлагани боис, бу иш билан таниш. ЮНИСЕФ ижрочи
директори Энтони Лейк Приянка Чопранинг Ҳиндистонда қизлар ва ўсмирлар учун
жасур адвокатга айланганини, энди бутун дунё ўсмирлари учун худди шу ишни бажаришига
умид қилаётганини таъкидлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий