11.09.2017

Приянка Мадхури ҳақидаги фильмга продюсер бўлади

Приянка Чопра АҚШда “ABC” учун суратга олинадиган Мадхури Дикшитнинг ҳаёти ҳақидаги комедик сериалнинг ижрочи продюсери бўлади. Ҳозирча номланган сериал Мадхурининг ҳақиқий ҳаётига асосланади.
Дикшит хонимнинг ўзи ҳам лойиҳанинг ижрочи продюсерларидан бири.
Маълумотларга кўра, сериалда Мадхурининг АҚШдаги ҳаёти, зерикарли шаҳар ҳаётига кўникишга уринишлари тасвирланади.
Мадхури АҚШда яшайдиган Шрирам Ненега турмушга чиққач, маълум муддат кинода танаффус қилди. Икки ўғилли бўлган актриса яна кино оламига, шоу-бизнес дунёсига қайтди. У ҳамон ҳинд киносаноатининг энг мафтункор соҳибжамолларидан бири бўлиб қолмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий