11.09.2017

Кажол энди Каран Жохар билан ишламайдими?



Бир пайтлар яқин дўст бўлган Кажол ва Каран Жохар энди гаплашишмаяпти. Актриса ва режиссёр ўртасидаги муаммолар 2016 йилда Кажолнинг эри Ажай Девганнинг “Шивай” (“Shivaay”) фильми Каран Жохарнинг “О, юрак, сенга қийин” (“Ae Dil Hai Mushkil”) фильми киноижарада тўқнашган пайтдан бошланди.

Кажол билан “Ҳаётда ҳамма нарса бўлади”, “Гоҳи шодлик, гоҳи ғам”, “Менинг исмим Хон” сингари фильмларда бирга ишлаган Каран Жохар актриса билан уришиб қолганини маълум қилди, шу тариқа уларнинг 25 йиллик дўстлиги барҳам топди.
Яқинда Кажолдан Каран билан ишлаши ҳақида сўрашди. “Агар сизга бирга ишлаётган одамларингиз ёқмаса, бирга ишлаётган одамларингиз билан гаплашолмасангиз... Менимча, мулоқот одамлар билан ишлашда энг муҳим унсур саналади. Агар гаплашмасангиз, уларнинг ёнида ишлолмайсиз”, дея жавоб берди актриса. Сўнгра шундай қўшимча қилди: “Шундай дейишга ижозат беринг, мен бу борадаги саволларга жавоб бермайман. Агар дўстларимдан биронтаси менга фильм таклиф қилишни истаса, мен албатта ўйнайман”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий