11.09.2017

Дипика Падукон ва Ирфон Хоннинг ҳамкорлиги

Дипика Падукон ва Ирфон Хон криминал фильмда суратга тушяпти. Фильм номи ҳали ошкор этилмаяпти, режиссёр – дебютант Хоне Трехан.

Дипика мафия қироличаси Раҳима Хон (Сапна Деви номи билан ҳам машҳур) ролини, Ирфон эса унга ошиқ маҳаллий жиноятчи ролини ўйнайди. Сапна Деви ошиғининг ёрдамига таяниб, крикет ўйини пайтида  80-йилларда эрини ўлдирган Довуд Иброҳимни ўлдирмоқчи бўлади, аммо бунинг уддасидан чиқолмайди. Ўйиндан бир неча кун олдин Довуд Сапнани ўлдиради.
Фильмга С. Ҳусайн Заидийнинг “Мумбайнинг мафия қироличаси” (“Mafia Queens Of Mumbai”) китоби асос қилиб олинди. Тахминларга кўра, кинокартина 2018 йилнинг 2 октябрида экранларга чиқади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий