11.09.2017

Навозиддин Сиддиқийнинг китоби

Бу йил режиссёр Каран Жохар ва актёр Риши Капурнинг таржимаи ҳоли чоп этилиши туфайли қизғин муҳокамаларга бой бўлди. Энди эса Навозиддин Сиддиқий ҳам баҳсга сабаб яратиб беряпти.

Сиддиқий анчадан бери ўзининг “Ҳиндистон драма қиролининг ақл бовар қилмас ҳаёти” деб номланган ёдномаларини ёзяпти. Бу китобда у журналист Ритупарна Чаттержи билан ҳаётидаги кўп воқеаларни хотирлайди. Таржимаи ҳолда фермернинг ўғли қандай қилиб актёр бўлгани ҳақида ҳикоя қилинади.
“Болалигим ва оддий оиладан чиққан фермернинг ўғлига бу саноатга кириб келиш ва танилиш қанчалик қийин бўлганини ҳеч ким билмайди. Бундай ютуқ эришиш қийин орзу эди. Ижодий ўсишимда ота-онам ва қишлоғимнинг ёрдами жуда катта бўлган, шунинг учун китобнинг катта қисми унга бағишланган. Таржимаи ҳолда мен театр билан шуғулланган вақт ҳам батафсил тасвирланган – ўқувчиларга қизиқ бўлади деб ўйлайман”, - дейди актёр.

Комментариев нет:

Отправить комментарий