11.09.2017

Спорт ҳақидаги янги фильм

Фархан Ахтар ва Ритеш Сидхвани яқинда Паралимпия ўйинларида медални қўлга киритган биринчи ва ягона ҳиндистонлик аёл бўлмиш Дипа Маликнинг ҳаёти ҳақидаги таржимаи ҳолни қўлга киритди.

Дипанинг таржимаи ҳолини ҳамкори Фархан билан “Excel Entertainment” компаниясида суратга олмоқчи бўлаётган Ритеш шундай дейди: “Мен у ҳақдаги видеони кўрганман, ҳаёти ғаройиблигини билардим. Аммо Дипа билан учрашганимда, у медалини қўлимга берди, кумушнинг салмоғидан этим жимирлаб кетди. Умрининг маълум бир палласида унинг ногиронлар ҳаёт ёки аравачасидаги ўлимдан бирини танлашига тўғри келди ва у биринчисини танлади.  Аммо менинг қаршимда ўтирган Дипа бошқача эди – у кучли ва яшашга интиқ эди, унинг ҳаётини катта экранда кўрсатиш кераклигини англадим”.
Дипа Малик 2012 йилда “Arjuna Award” мукофоти билан тақдирланди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий