16.12.2020

“3 савдойи”


Режиссёр Ражкумар Хиранининг “3 савдойи” (“3 Idiots”) фильми Болливудда кутилмаган шов-шув кўтариб, ҳатто “Энг яхши фильм” номинациясида миллий мукофотни ҳам қўлга киритди. Ушбу картинада бош ролларни Амир Хон, Мадхаван, Шарман Жоши ва Карина Капурлар ўйнаган.

15.12.2020

“Садоқат”


“Садоқат”... Бу фильм — ҳинд киноижодкорларининг қайта-қайта томоша қилишга арзийдиган ва ҳар гал кўрганда, нозик ҳиссиётларни уйғота оладиган фильми. Бир аёлнинг оғир қисмати ҳақида ҳикоя қилса-да, томошабин қалбида ёруғ кунларга ва муҳаббатга, садоқатга бахшида умрнинг мукофоти борлигига ишонтиради.

11.12.2020

Болливуднинг кейинги Айшвария Райи ким бўлади?

Айшвария Рай бутун дунёга танилган ягона Болливуд юлдузи эмас. Унинг ўрнини босишга Болливуд гўзалларининг янги авлоди келмоқда.

Ҳинд киноси ҳақида гапирганда, кўпчилик бир қолипдаги ғоялар, анъанавий ҳинд кийимлари ва кети кўринмайдиган рақсларни тасаввур қилади. Аммо замонавий Болливуд буткул бошқа сифатли фильмларни таклиф қилиб, бутун дунё томошабинлари ва танқидчиларининг эътиборини тортмоқда. Энг аввало Болливуд актрисалари эътиборни тортишади: уларнинг чиройи ва жозибаси мафтун қилади.

07.12.2020

Афсус чекишга мажбур қилган роллар


Ҳар бир машҳур актёр ёки актрисанинг фаолиятида афсус чекишга мажбур қилган роллар бор. Киносаноатнинг Шаҳид Капур сингари вакиллари бу ҳақда чиройли гапиради: “Ҳа, айрим ролларимдан жуда афсусдаман, лекин ҳеч қачон аниқ бир фильм номини айтмайман, чунки бу ижодкорларга нисбатан инсофсизлик бўлади”. Балки, у “Омад тумори” ёки “Бизнинг севги қиссаларимиз” фильмларини назарда тутаётгандир. Баъзи актёрлар эса, Саиф Али Хонга ўхшаганлар маълум бир лойиҳани ҳаётидаги энг катта хато бўлганини ҳаммага очиқ айтади.

04.12.2020

“Ўғирланмаган келин”

 


“Ўғирланмаган келин” (“Dilwale Dulhania Le Jayenge”) — дебютант режиссёр Адитья Чопра ва продюсер Яш Чопранинг 1995 йил 20 октябрда катта экранларга чиқарилган романтик мусиқий комедияси. Фильмда бош ролларни Шоҳруҳ Хон ва Кажол ўйнаган. Чопра ва Хоннинг “Қўрқув”дан кейин ҳамкорликдаги иккинчи фильми. “Ўғирланмаган келин” 10та номинацияда “Filmfare” мукофоти (у давр учун рекорд натижа) ва Ҳиндистон Миллий киномукофоти билан тақдирланди.

02.12.2020

“Менинг исмим масхарабоз”


“Менинг исмим масхарабоз” (“Mera Naam Joker”) ҳинд киносининг афсонавий актёри Раж Капур томонидан суратга олинган фильм. Айнан шу фильм Риши Капур илк бор суратга тушган. “Менинг исмим масхарабоз” киноижарада муваффақият қозонмаган, бироқ вақт ўтиб, танқидчилар томонидан юксак баҳоланиб, турли номинацияларда “Filmfare Awards” ва Миллий киномукофот билан тақдирланган.

01.12.2020

“Сангам” 56 ёшда


 Ўзбек томошабинлари севиб, қайта-қайта кўрадиган ҳиндларнинг “Сангам” кинофильми яратилганига нақ 56 йил тўлди. 1964 йилда суратга олинган бу фильм шунча вақтдан бери томошабинларнинг эътиборида. Фильм қўшиқлари эса аллақачон мухлислар тилига ўрнашиб қолган. Айниқса, “Dost Dost Na Raha” қўшиғини билмайдиган, ўзича хиргойи қилмайдиган мухлис бўлмаса керак.