Режиссёрлар Ричи Мехта ва Тануж Чопранинг драма жанридаги “Delhi Crime” (2019) сериали ҳозирча икки мавсумдан иборат. 2012 йилнинг 16 декабрида Деҳлида содир этилган даҳшатли жиноий ишга асосланган биринчи мавсум томошабинни бефарқ қолдирмаслиги, асаби ва бутун дунёсини ларзага солиши аниқ. Ҳиндистонда жуда авж олган жиноятнинг бу кўриниши шу қадар иблисона, шу қадар ҳайвонона содир этилганки, инсон зоти буни на онги, на қалби билан қабул қила олади. 16+ белгиси билан намойиш этилганига қарамай, асаби бўшлар ва 18 ёшга етмаганларнинг сериални томоша қилмагани маъқул. Чунки “Деҳлидаги жиноят”ни шунчаки, дам олиш, ёқимли куй-қўшиқлардан завқланиш учун кўролмайсиз. Сериалда ҳеч қандай қўшиқ-рақслар, киши кўзини қувонтирадиган лавҳалар йўқ. Аксинча.
Сериалнинг биринчи қисмини кўрдим.
“Деҳлидаги жиноят”да бош роллардан бири – полиция комиссари ўринбосарини ўйнаган Шефали Шаҳ (Шетти) аввал бир нечта лойиҳада кўрган бўлсам-да, унчалик эътибор бермагандим. Аммо бу сериалда унинг серқирра, истеъдодли актриса эканлигига амин бўлдим.
Энди Шефали Шаҳ ва Кирта Кулхари иштирокидаги “Human” сериалини кўриш керак...
Комментариев нет:
Отправить комментарий