Бу фильмни кўришни менга каналимиз ўқувчиси Нафисахон тавсия қилди. Телевидениеда ўзбек тилида намойиш қилинганда, баъзи лавҳаларига кўзим тушган, аммо кўрмагандим. Яна қўшиқчилар ҳақида экан-да, деб ўйлагандим.
Фильм қўшиқчи бўлишни орзу қилган, аммо фақирона ҳаёти чегараларидан чиқиб кетолмаган, шунга қарамай, ёлғиз қизи учун энг чиройли келажакни орзу қилган, орзуси йўлида ҳатто тўғри йўлдан бироз оғишган Фанни Хоннинг ниҳоят орзусига етиши ҳақида. Фанни Хонни гавдалантирган Анил Капур, албатта, профессионал актёр, фильмда унинг маҳорати яққол сезилади.
Дивья Датта яна она ролини ўйнабди.
Айшвария Рай ролини ортиқча уринмасдан ўйнаган, лекин у бундан яхшироқ ижрога ҳам қодир.
Лата ролини ўйнаган қизнинг ижроси ҳам чакки эмас, ҳарқалай, қаҳрамонининг ҳолатини кўрсата олган.
“Фанни Хон” кўнгилочар енгил фильмдек туюлса-да, ундаги ғоя кишини орзудан воз кечмасликка ундайди ва орзуси йўлида ҳаракат қилган одам албатта унга эришишига ишонч беради.
Комментариев нет:
Отправить комментарий