Бош ролларни Адити Рао Хидари, Дулкар Салмон ва Кажал Агарвал ўйнаган бу фильмни кўришимга баъзи мухлисларнинг илиқ фикрлари бўлди. Айримларнинг фикрича, фильм сюжети хорижнинг қайсидир фильмига ўхшаб кетади. Лекин мен у фильмни кўрмаганман, шунинг учун қай даражада ўхшашини айтолмайман.
Ёшларнинг танишуви билан бошланган фильмда муҳаббатнинг туғилиши тез-тез алмашинувчи кадрлар билан қўшиқ ва рақс орқали кўрсатилади. Рақсдаги ҳаракатлар бироз эриш туюлди. Жануб фильмларида бундай ҳаракатлар кўпроқ бўлади, назаримда (лекин мен асосан ҳиндий тилидаги фильмларни кўраман, шунинг учун бу масалада аниқ фикр айтиш унчалик тўғри бўлмас).
Хўп, ёшлар турмуш қуришди. Севиб. Лекин кейин муаммолар бошланди. Аёл эрининг тинмай гапиришидан, ҳадеб овқат пишириб, тиқиштираверишидан чарчади, зерикди. Ундан қутулиш ҳақида бош қотира бошлади... Ана шундай пайтда унга гўзал руҳшунос дуч келди. Ундан эридан халос қилишни сўради. Руҳшунос билан эрининг илиқ муносабатларига гувоҳ бўлгач эса, ундан ажрашни истамаётганини англаб етди. Ҳақиқатни билган эрнинг ҳафсаласи пир бўлди, хотинидан ихлоси қайтди...
Албатта, фильм якуни яхшилик, яъни эр-хотиннинг қайта топишиши билан тугади. Бироқ воқеалар менга бироз ишончсиздек туюлди (бу ҳинд кинолари учун янгилик бўлмаса-да)...
Комментариев нет:
Отправить комментарий