31.01.2023

“102 ёш чегара эмас”


2018 йилда экранга чиққан “102 ёш чегара эмас” (“102 Not Out”) фильмининг бир клипини, тарғибот суратларини кўрганимдаёқ, фильмни кўриш истаги уйғонган, аммо у вақтда мен бу кинокартинани ажойиб комедия деб ўйлагандим. Ниҳоят, кеча уни кўришга қарор қилдим.

29.01.2023

“Чандни”


Режиссёр Яш Чопранинг бу фильмини кўриш нияти анчадан бери бор эди. Сабаб шуки, бу фильм Шридеви фильмографиясидаги энг катта хитлардан бири саналади ва Болливудга оид мақолаларда кўп тилга олинади.

28.01.2023

“Икки карра XL”


Режиссёр Сатрам Раманининг 2022 йилда чиққан “Икки карра XL” (“Double XL”) фильмини Сонакши Синха ва Ҳума Қурейши тандеми, қолаверса, ўзгача образлари туфайли кўришга қарор қилдим. Фильм, кутганимдек, комедия жанрида бўлса-да, унда ижтимоий муаммолар ҳам кўтарилган.

27.01.2023

“Ёшинг 36да бўлса”


Режиссёр Рошан Эндрюснинг 2015 йилда экранга чиққан драма жанридаги “Ёшинг 36да бўлса” фильмини номи туфайли кўришга қарор қилдим. Одатда, жануб фильмларини кам кўраман, аммо бу фильм номи унда урғу аёлларга қаратилганини англатиб турганди. Кейинги пайтларда аёлларнинг жамиятдаги ўрни, уларнинг ҳаётда ўз орзу-мақсадларига эриша олиши учун уринишларига бағишланган фильмлар кўп суратга олиняпти ва бу ҳинд киносидаги ижобий ўзгаришлардан бири.

12.01.2023

“Трибханга: номукаммаллар ва гўзаллар”


Ренука Шаҳане ёзган ва суратга олган 2021 йилнинг “Tribhanga: Tedhi Medhi Crazy” фильми уч авлодга мансуб аёллар – буви, қиз ва невара ҳақида ҳикоя қилади. Унда асосий ролларни Танви Азми, Кажол, Митила Паркар ва Кунал Рой Капур ўйнаган. Учала авлод – буви, қиз ва неваранинг ўзига яраша ҳаёти, дарду армонлари, изтироблари ва қувончлари, шунингдек, хатолари бор.