Приянка
Чопра сентябрь ойида ўтадиган “Citizen” фестивалининг ташкилотчиларидан бири
бўлиши ҳақида хабар берди. У Ушер ва Хью Эванс билан “The Today Show”да
қатнашиб, шу янгиликни маълум қилди.
Болливуд
актёри Сону Суд яқинда яна бир ёшга улғайди. Аммо актёр байрамларни
нишонламасдан, янги лойиҳага киришишга қарор қилиб, отаси Шакти Сагар Суд
номидаги кинокомпаниясини очишни маъқул кўрди.
Айни
пайтда сўнгги фильми “Султон” туфайли чўққида бўлган актриса Анушка Шарма
Голливудда ишлашни хоҳлаяпти, чунки унинг фикрича, бу “ажойиб имконият” бўлади.
Шоҳруҳ
Хон ҳамкасби Амир Хоннинг сўзларини юқори баҳолади. У Болливуднинг уч Хони —
Салмон, Амир ва ўзининг ўртасида бир-бирига нисбатан меҳр борлигини, қилаётган
ишлари учун бир-бирларини ҳурматлашларини таъкидлади.
Актёр
Саиф Али Хоннинг рафиқаси Карина Капур тўнғич фарзандини декабрь ойида дунёга
келтириши маълум бўлди. Аммо Карина фарзандининг туғилишига тайёргарлик
кўришдан ташқари, ижодий режаларни ҳам унутиб қўйгани йўқ.
Яқинда
Мадридда ўтган IIFA-2016 маросимида Приянка Чопра ҳаммани ҳайратга солди.
Соҳибжамол актриса “Бажирао ва Мастани” фильмидаги роли учун иккинчи даражали
ролдаги энг яхши актриса номинациясида мукофотланди.
Акшай
Кумар ва Жон Абрахам — Болливуднинг соғлом турмуш тарзига амал қилиб, жисмоний
ҳолатини назорат қиладиган актёрлари. Кўпчилик актёрлар бу иккисидан фитнес
борасида маслаҳат олиб, уларга амал қилади.
Ранвир
Сингх ҳозир Болливудда энг мафтункор актёрлардан бири, қизлар ва аёллар орасида
мухлислари жуда кўп. У билан суратга тушиш учун ўзларини ўтга, чўққа урадиган
мухлисаларни айтмаса ҳам бўлади.