Айни
пайтда сўнгги фильми “Султон” туфайли чўққида бўлган актриса Анушка Шарма
Голливудда ишлашни хоҳлаяпти, чунки унинг фикрича, бу “ажойиб имконият” бўлади.
Приянка
Чопра ва Дипика Падукон сингари Болливуд актриса халқаро шоу-бизнесда ўзига йўл
очишга муваффақ бўлди, энди Анушка ҳам Голливудга қизиқиш билдирмоқда. “Бу
ажойиб имконият бўларди, чунки актёр сифатида сиз ҳар қандай кўринишдаги ишни
қилишни истайсиз. Бошқа шароитдаги иш қизиқ бўлади”, — деди актриса. Бироқ Анушканинг
айтишича, у хориждан иш олишга у қадар қизғин уринмаяпти.
“Мен
ҳозир ҳиндлар ва бошқалар учун халқаро фильмларга кириш учун энг мос вақт
эканлигини ҳис қиляпман... Шунинг учун оддий ҳинд қизини эмас, қизиқ ва
ҳаққоний бирон ролни ўйнашни истардим”.
28 ёшли актриса Голливудда Болливудда қилмаган
ишини қилмаслигини таъкидлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий