26.08.2016

Жеки Чан Сону Суднинг тақдимотида қатнашди

Болливуд актёри Сону Суд яқинда яна бир ёшга улғайди. Аммо актёр байрамларни нишонламасдан, янги лойиҳага киришишга қарор қилиб, отаси Шакти Сагар Суд номидаги кинокомпаниясини очишни маъқул кўрди.
Сонунинг отаси шу йилнинг 7 февралида оламдан ўтган эди.
Жаҳонга машҳур актёр Жеки Чан Сонунинг компаниясига илк плакатни намойиш этди. Маълумки, Сону ва Жекининг муносабатлари жуда яхши, улар шу кунгача “Кунг-фу Йога” фильмида бирга суратга тушиб, дўст бўлиб қолишди.
Янги продюсерлик компанияси тақдим этадиган триллер жанрига мансуб фильмнинг режиссёри — Вижай, асосий ролларни эса Прабху Дева, Сону Суд ва Таманна Бхатия ижро этади. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий