04.08.2016

Ранвир Сингх уйланганми?

Ранвир Сингх ҳозир Болливудда энг мафтункор актёрлардан бири, қизлар ва аёллар орасида мухлислари жуда кўп. У билан суратга тушиш учун ўзларини ўтга, чўққа урадиган мухлисаларни айтмаса ҳам бўлади.
Шу боис Ранвирнинг Дипика Падукон билан учрашаётгани ҳақидаги янгилик мухлисаларнинг ҳафсаласини пир қилгани табиий. Бироқ яқинда Ранвирнинг уйланган йигит эканлиги маълум бўлди.
Муҳаббат ҳақидаги китоблар муаллифи бўлмиш Никита Сингх Ранвир эри эканлигини таъкидламоқда. У яқинда оилали Хардик Пандей (крикет ўйинчиси) билан ишқий алоқалари ҳақидаги гап-сўзлар туфайли “The Telegraph” нашрига интервью берди. “Бу миш-мишлар мени ташвишлантирмайди, чунки менинг эрим Ранвир Сингх. У бир умрлик муҳаббатим”, — деди.
Шунда журналист аниқлаштириш учун “Болливуд актёри Ранвир ҳақида гапиряпсизми?” деб сўради. “Ҳа! Дўстларимдан бири мендан сўради: “У ишқий муносабатларидан жуда бахтли эканлигини биласан, шундайми?” деб сўради. Мен унга: “Қалбимда у менинг эрим, унинг бахтлилигидан жуда хурсандман, тушуняпсанми? Нега ҳамма мендан буни тортиб олишни хоҳлаяпти?” дедим”, — деди Никита Сингх.
Ранвирни қалбида севган инсони, эри деб ҳисоблайдиган фақат Никита бўлса, ажаб эмас. Бунга Дипика нима деркин?

Комментариев нет:

Отправить комментарий