08.08.2016

Варун ва Жон Акшайга қойил қолади

Акшай Кумар ва Жон Абрахам — Болливуднинг соғлом турмуш тарзига амал қилиб, жисмоний ҳолатини назорат қиладиган актёрлари. Кўпчилик актёрлар бу иккисидан фитнес борасида маслаҳат олиб, уларга амал қилади.
Варун Дхаван ва Жон Абрахам иштирокидаги янги фильмнинг тарғиботида Варундан Болливудда у энг кучли деб ҳисоблайдиган актёр ҳақида сўрашди.
“Мен Акшай Кумар Болливуддаги энг кучли актёрлардан бири деб ўйлайман. Менга унинг ишга фидойилиги ва жисмонан ўзини қандай сақлаши ёқади. Ўйлашимча, ҳатто Жон ҳам Акшайнинг жисмоний ҳолатига қойил қолади”, — деди Варун. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий