25.08.2016

Катрина Каиф папараццига бақириб берди

Катрина Каиф кўпдан бери ОАВ, айниқса, папараццини хушламайди. Актриса рухсатсиз суратга олишларини ёқтирмайди.
Катрина айрим дўстлари билан уйда бўлган пайтида суратга олган фотожурналистларни бу ҳақда огоҳлантирган ҳам. Актриса полицияга шикоят қилишини айтган.
Яқинда, Катрина рақс машғулотларидан сўнг хореограф Ганеш Ачарьянинг студиясидан чиқаётганда, шунга ўхшаш воқеа содир бўлди.
Маълумотларга кўра, машғулотлар пайтида актрисанинг тоби бўлмай, текшириб кўриши учун студияга шифокор чақиришга тўғри келди. Кейинроқ Катрина студиядан чиқиб кетди. ОАВ вакиллари студиядан ташқарида турган машинасига ўтираётган актрисани пайқаб қолишди. Бундан Катринанинг шунчалик жаҳли чиқдики, сураткашларга қаттиқ гапирди.
Воқеа гувоҳларининг айтишича, Катринанинг жаҳли чиқиб, суратга олишни тўхтатишни сўраганини эслатди. “Шикоят қиламан!” — деб айтди актриса. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий