15.08.2016

Карина Капур опаси билан суратга тушиш ниятида

Актёр Саиф Али Хоннинг рафиқаси Карина Капур тўнғич фарзандини декабрь ойида дунёга келтириши маълум бўлди. Аммо Карина фарзандининг туғилишига тайёргарлик кўришдан ташқари, ижодий режаларни ҳам унутиб қўйгани йўқ.
У опаси Каришма Капур билан бирга суратга тушиш ниятида.
“Биринчи рақамли қаҳрамон”, “Девона қалб” ва “Ҳиндистонлик Ража” сингари оммабоп фильмларда суратга тушган Каришмани охирги марта экранда 2012 йил “Хавфли муҳаббат” фильмида кўришди.
Каринадан опаси Каришма билан фильмда бирга ишлаш нияти ҳақида сўрашганда, актриса шундай жавоб берди: “Мен ҳар доим буни хоҳлаганман... ҳеч қандай режа йўқ, лекин у (Каришма) билан бирга ишлашни истардим”.
Каринанинг айтишича, ҳеч қандай режа йўқ, чунки опаси киноэкранга қайтишни хоҳлайдими-йўқми, билмайди: “Ҳозир ҳеч қандай режа йўқ, чунки агар у (Каришма) катта экранда ишлашни истаган тақдирда ҳам, болаларини қандай эплашини билмайман, ахир улар ҳали кичкина... унинг менталитети бошқача”.
Бироқ Каринанинг айтишича, агар яхши сценарий бўлса, уларга бирга суратга тушишлари мумкин. “Албатта, агар яхши сценарий бўлса... Ҳеч қачон аниқ гап айтолмайсиз. Лекин ҳозир ҳеч нима йўқ”, — деди Карина.
Айни пайтда Карина Рея Капур ва Экта Капурнинг “Veere Di Wedding” фильмида суратга тушишга тайёргарлик кўряпти. Фильмда яна Сонам Капур ва Свара Бхаскар ҳам суратга тушади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий