18.05.2018

Приянка Болливудга қайтишга тайёр



Приянка Чопра Болливудга қайтишга тайёр. Охирги марта у ҳинд киносида 2016 йилда чиққан “Ганг сувига шарафлар бўлсин!” фильмида суратга тушган эди.

Приянка Болливуддаги янги фильмида август ойидан суратга тушишни режалаштиряпти. Бўлажак лойиҳалари ҳақида эса шундай деди: “Мен иккита фильмда суратга тушдим: июнда экранга чиқадиган “Жейкка ўхшаган” ва 2019 йил 14 февралда чиқадиган “Бу романтик эмасми?” фильмида. Дарвоқе, бу фильмда мен йога устози бўлмиш тантиқ бой аёлни ўйнайман. Бу йил Салмон Хон билан суратга тушадиган фильмим – одатдаги Болливуд фильми, бундай фильмда кўп йиллардан бери қатнашганим йўқ. Мен суратга тушган фильмларнинг аксарияти драматик ва мавзули эди. Аммо бу гал сизларни кўнгилочар фильм кутяпти”.   
Аввалроқ Приянка Салмон ва Али билан суратга тушишни сабрсизлик билан кутаётганини айтган эди. “Аввалги ҳамкорлигимиз даврида улардан кўп нарса ўрганганман, - дейди Приянка Чопра. – Ўзим учун яна керакли ва муҳим бир нимани ола олишим мумкинлигидан хурсандман. Шунингдек, Атул, Алвира ва бутун жамоа билан ишлашни сабрсизлик билан кутяпман”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий