24.05.2018

Катрина ва Варун - рақсларга бой фильмда



Катрина Каиф ва Варун Дхаван Ремо Д'Сузанинг рақсларга бой фильмида ишлашга киришишди. Яқинда Катринадан шу фильм ҳақида сўрашганда, у қуйидагича жавоб берди: “Бу фильмда ишлашимдан жуда хурсандман, чунки бу мен учун чиндан ҳам муҳим.
Варунга келсак, уни анчадан бери танийман, ростини айтсам, у ажойиб йигит. У жуда самимий, меҳнаткаш ва ижобий инсон. Менимча, бу қизиқ бўлади”.
Бундан аввалроқ газеталардан бирига берган интервьюсида ҳам Катрина Варун ҳақида ижобий фикрларни билдирган эди: “Уни минг йилдан бери танийман ва у, чиндан ҳам, ажойиб ишлаяпти. Экранга олиб чиқаётган ишларидан фахрланаман. Биз доим кинода бирга ишлашни орзу қилганмиз ва бу содир бўлганда, қандайдир афсонавий иш бўлади деб ўйлардик. Варун ва унинг ғайрати менга ёқади. Ремони ҳам анчадан бери танийман. Бу ҳаммамиз учун ҳам ўзгача бир иш қилиш учун имконият”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий