18.05.2018

Салмон яна қўшиқ ёзди



Салмон Хон “Race 3” (“Пойга-3”) қўшиқларидан бирига сўз ёзди. Фильм жамоаси кирокартина кайфиятига мос келадиган ажойиб романтик қўшиқ излаётганда, актёрнинг ўзи матн ёзишга қарор қилди.
Салмон Хон уни ёзибгина қолмай, балки, ижро ҳам этди.
Янги трек якуний бўлиб, фильмнинг сўнгги дақиқаларида янграйди. Шунинг учун Салмон бу ҳам биринчи қўшиқ сингари романтик трек бўлишини истайди. Бироқ, биринчи қўшиқда вокалчилар Атиф Аслам ва Юлия Вентур бўлган бўлса, янгиси Салмоннинг овози билан Вишал Мишранинг студиясида ёзилди. “Race 3” режиссёри Ремо Д’Суза хореографлик қилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий