Ҳиндистон
ҳукумати 12 ёшдан кичик қизларни зўрлаганлик учун қатл ҳукмини жорий қилиш
ҳақидаги қарорни тасдиқлади.
Янги
қарор болаларни жинсий жиноятлардан ҳимоялаш ҳақидаги қонунга тузатиш саналади.
Қонунларга кўра, зўравонлар учун энг кам муддат 20 йилдан кам бўлмайди, энг
узоғи эса – бир умрлик қамоқ жазоси ёки қатл бўлади. Гуруҳ бўлиб зўрлаганлик
учун жазо бир умрлик қамоқ ёки қатл бўлади.
Бундан
ташқари, 16 ёшдан кичик қизларни зўрлаганлик учун жазо кучайтирилди – энг кам
муддат 10 йилдан 20 йилгача узайтирилди. Аёлни зўрлаганлик учун жиноятчи камида
10 йилга озодликдан маҳрум қилинади.
Қонунга
тузатиш болаларга нисбатан содир этилган бир нечта жинсий характерга эга
шов-шувли жиноятлардан сўнг киритилди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий