08.05.2018

Ҳиндистонлик янги “Қасоскорлар”ни кўриб, вафот этди



Ҳиндистонда томошабин “Қасоскорлар: Мангулик уруши” фильмини томоша қилаётган вақтда вафот этди. Воқеа Андхра-Прадеш штатининг Проддатур шаҳрида юз берди.
Қурилишда ишлайдиган 43 ёшли қурувчи Педдапасупула Бааша 3D-форматдаги намойишга борди.
Кинотеатр ходимларининг айтишича, эркак титрлар кўрсатилгандан кейин ҳам залда қолаверди, аммо улар титрдан кейинги саҳнани кутяпти деб ўйлаб, бунга эътибор беришмади. Бироқ саҳна тугаб, Бааша ўрнидан турмагач, ходимлар унинг ҳолидан хабар олишга қарор қилишди. Унинг 3D-кўзойнак тақилган кўзлари очиқ, териси эса совуқ эди. Етиб келган шифокорлар унинг ўлганини қайд қилиб, жасадни олиб кетишди.
Полиция воқеани ўрганишга киришди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий