24.05.2018

Жухи Чавла гужарот фильмида суратга тушади



Бу йил Жеки Шрофф гужарот тилидаги “Ventilator” фильмида суратга тушиши маълум бўлган эди. Энди у билан бирга Жухи Чавла ишлаши маълум бўлди.
Бу актрисанинг гужарот фильмидаги биринчи иши бўлади.
Жухининг айтишича, Жаггу (Жеки Шрофф) билан ишлаш жуда мароқли ва у энг оддий ҳамкасбларидан бири. У Жеки ҳар бир одамнинг дўсти эканлигини, у билан анча йиллардан сўнг бирга ишлашини айтди.
Жухи, Гужарот келини, (уни гужаротликлар оиласидан бўлмиш Жай Мехтага турмушга чиққани учун шундай аташади) бу фильмда суратга тушаётганидан жуда хурсанд, чунки у ҳар доим ҳар бир ҳинд тилидаги фильмда суратга тушишни орзу қилган. Бундан аввал актриса каннада, телугу, тамил, малаялам, бенгал ва панжоб фильмларида суратга тушган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий