15.12.2021

Катрина Каиф турмушга чиқди


Катрина Каиф ва Викки Каушал турмуш қурди. Бу иккисининг романтик муносабатлари ҳақида анчадан бери миш-мишлар юрган, ҳатто жуфтликка яқин манбалар тўйнинг тез орада бўлиши тўғрисида аллақачон маълумот тарқатган бўлса-да, мухлислар то воқеа юз бермагунча янгиликнинг ростлигига юз фоиз амин бўлолмаётган эди.

22.11.2021

“Учувчи Гунжан Саксена”


Шридевининг қизи Жанви Капур кинода фаолиятини бошлаганига бир неча йил бўлди, аммо ҳали унинг ижросини кўрмагандим. Бир неча кун олдин Жанви бош ролни ўйнаган “Учувчи Гунжан Саксена” биографик фильмини кўрдим. Фильм жанрига мос тарзда реал воқеаларга асосланган. Асосий мавзу – ҳинд киносида сўнгги пайтларда катта эътибор берилаётган аёлларнинг жамиятдаги ўрни, ўз орзусини рўёбга чиқариш учун собитқадамлик билан интилиши ва ҳар қандай соҳада эркаклардан қолишмайдиган даражада фаолият олиб бора олиши.

17.11.2021

“Тарсаки” (“Thappad”)

 


Таапси Панну актриса сифатида мени қойил қолдиряпти. Ижроси табиий, камера қаршисида ўзини эркин тутади у. Қаҳрамонларини ҳис қилаётганга ўхшайди.

Ижтимоий тармоқларда бу фильм ҳақида баъзи фикрларни ўқигандим, шунинг учун ҳам кўриш истаги туғилди.

31.10.2021

“Пушти” (“Pink”, 2016)


Бу фильмни бир неча йиллар аввал таржима қилмоқчи бўлгандим, аммо қилмадим. Номиданоқ қизиқ туюлган, аммо ўшанда кўришга фурсат бўлмаганди. Ўтган куни ниҳоят уни кўришга қарор қилдим. Сабаб – Таапси Панну иштирокидаги бошқа бир нечта фильмни кўргач, бу кинокартина ҳам қизиқ бўлса керак, деган фикр туғилди. Қолаверса, бош роллардан бирини Амитабх Баччан ўйнаган.

22.10.2021

“Пиху” - уйда ёлғиз қолган қизалоқ


Бир ойча аввал шу фильмни кўрдим. Кўришни режалаштирган фильмларим анчагина бўлса-да, аввал “Пиху”ни кўришга қарор қилдим. Биринчидан, фильм реал воқеаларга асосланган (2014 йилда Ҳиндистон Мустақиллиги кунида тўрт ёшли қиз узоқ вақт ёлғиз қолиб кетган), бундай кинокартиналар эса кўпинча қизиқ ва эътиборни тортади. Иккинчидан, унда икки ёшли қизчанинг катта хонадонда бир ўзи (онасининг мурдасини ҳисобга олмаганда) қолиб кетиши ҳақида ҳикоя қилинади.

17.09.2021

Карина Капур ҳақида қисқача


Исми:
Карина Капур

Лақаби: Бебо

Туғилган вақти: 1980 йил 21 сентябрь

Туғилган жойи: Мумбай, Махараштра (Ҳиндистон)

Бўйи: 165 см

Миллати: ҳинд

04.09.2021

“Mardaani-2”


Анчадан бери ҳинд фильмларини кўрмаётгандим. Яқинда Сонакши Синха иштирокидаги фильмдан сўнг вақт ажратиб, “Mardaani-2”ни кўришга қарор қилдим. Бош ролни Рани Мукхержи ижро қилган. Полициячи ролидаги актриса ўз ишини қойиллатиб бажарган.

23.06.2021

"Эътироз"


Титрдаги “Аббос-Мустан” номлари муҳаббатнинг азоблари, шубҳаю изтироблари билан уйғунлашган детективни томоша қилиш мумкинлигини билдиради. Ҳаммаси ҳаётдагидек! Уларнинг янги воқеаси ҳам ҳаётий ҳодисаларга асосланган. Бу воқеа бейсболист Коб Брайаннинг ҳаётида юз берган. Аммо бу Голливуд фильмларидан кўчирма эмас.

05.05.2021

Арья Баббар ҳақида қисқача


Исми: Арья Баббар

Эркалаб чақиришади: Горки

Бўйи: 6 фут

Туғилган куни:  24 май

Оилавий ҳолати: бўйдоқ

Илк фильми: “Ab Ke Baras” (2002 й)

Омад келтиради: ўзи

Саломатлик сири: гимнастика ва сузиш

30.04.2021

Ранбир Капур ҳақида қисқача


Тўлиқ исми: Ранбир Риши Капур

Туғилган вақти: 1982 йил 28 сентябрь

Туғилган жойи: Мумбай

Ўқиган:Bombay Scottish” мактаби, Ли Страсберг кино ва театр институтида

Ота-онаси: Ниту ва Риши Капур

Опаси: Ридхима Капур Сахни

13.02.2021

Приянканинг китоби чиқди


 Приянка Чопра Жонас ўзининг китобини чиқарди. Китоб Буюк Британияда нашр этилди ва аллақачон  Лондон шаҳридаги китоб дўконларида сотувга қўйилди.

Ражив Капур вафот этди


 Капурлар сулоласининг яна бир вакили, афсонавий Раж Капурнинг учинчи - кенжа ўғли Ражив Капур 58 ёшида юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда марҳум Риши Капурнинг рафиқаси Ниту Капур хабар берди.

11.02.2021

Анил Капур ҳақида қисқача

 

Исми — Анил Капур


Бўйи
— 5 фут 11 дюйм

Туғилган куни — 24 декабрь

Оиласи — отаси — Сурендар Капур, акаси — Бони Капур (машҳур продюсер ва режиссёр), укаси — Санжай Капур (актёр), хотини — Сунита, икки қизи — Сонам ва Рия, ўғли — Харшвардхан.

01.01.2021

Болливуддаги энг чиройли оналар


Биз бугун Болливуднинг энг чиройли ҳомиладор ва она бўлишга улгуран актрисалари ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз. Аслида, аёллар ва айниқса оналарнинг ҳаммаси ўзича чиройли. Бироқ бу аёлларнинг гўзаллигини дунё ҳам тан олган.