“Khuda Haafiz” (2020) фильмини ўзбекчага русчадан олиб, видолашув деб
ҳам таржима қилишибди, аслида, “Худо ёр бўлсин” (ёки “Худо паноҳида асрасин”) тўғри
таржима бўлади.
2022 йилнинг “Raksha Bandhan” фильмини Акшай Кумар ва оилавий фильм
деган эътироф сабабли кўришга қарор қилдим. Кумарнинг сўнгги фильмларида турли
туман мавзулар кўтарилаяпти ва муваффақиятли очиб бериляпти, назаримда.
2022 йилда томошабин эътиборига ҳавола қилинган “Runway 34” фильмини
Амитабх Баччан ва Ажай Девган иши қизиқ бўлгани учун кўрдимми, ёки постери жалб
қилдими, билмадим, хуллас, шу фильмни кўрдим. Рус тилида. Ўзбекчаси бор экан,
лекин ҳозир ҳинд киносини яхши билмайдиганлар ҳам таржима қилаётгани ва баъзан
ҳатто исмларда ҳам хатога йўл қўйишаётгани боис (ким таржима қилганини
билмайман), рус тилида кўрганим маъқул, деб ўйлайман.
Романтик экшн жанрида суратга олинган режиссёр Милап Заверининг “Marjaavaan”
фильмини кўришга ундаган сабаб “Tum Hi Aana” саундтреки ва унинг клипи бўлди.
Жуда чиройли қўшиқ чиққан (буни ҳинд киноси мухлисларининг барчаси тасдиқласа
керак). Фильм воқеалари ҳақида сўзлаб ўтирмайман, актёрлар ижроси ҳақида фикр
билдирмоқчиман.
“Зита ва Гита”
фильмини севиб томоша қиламиз. Ушбу кинокартина 1972 йилда режиссёр Рамеш Сиппи
томонидан суратга олинган. Фильм сценарийсини Салим ва Жавед, мусиқасини эса Р.
Д. Бурман ёзган.
Бу фильмни кўрганимга бир ярим ойча бўлди. Ундан кейин яна бир нечта
фильм, сериал кўрдим, лекин “Бажирао ва Мастани” ҳақидаги таассуротимни дарров
ёзмадим. Нима учун? Фильм ёқмадими? Йўқ, ёқмади деёлмайман. Баъзи томошабинлар
уни шоҳасар деб таърифлашган (эҳтимол, Ранвир Сингх ва Дипика, ёки Санжай Лила
Бхансали мухлислари, ёки афсона даражасидаги севги қиссалари хуш кўрувчилар
учундир).