2021 йилнинг режиссёр Каашви Наир суратга олган “Sardar Ka Grandson”
деган фильмини томошабинларнинг ижобий таасуротлари кўришга ундади. Умумий
айтганда, фильм яхши, аммо менга бироз эртакнамо, ҳақиқатдан йироқроқдек туюлди
(ҳар қалай, бир давлатдан бошқа давлатга уйни кўчириб олиб келиш реал воқеага
жуда унчалик ўхшамайди-да), лекин ғояси янги.
Ҳиндларнинг 2018 йилда экранга чиққан “Raazi” фильмини кўришимни
Нафисахон Сулаймонова бир неча марта тавсия қилгач, кўришга қарор қилдим
(аслида бу фильм кўраман деб ўйлаган фильмларим рўйхатида йўқ эди). Бош ва
асосий ролни Алия Бхатт ўйнаган. Шу кунгача Алия иштирокида иккита фильмни
кўрдим – “Йил талабаси” ва “Иллат”ни.
Режиссёр Ражкумар Сантошининг “Дамини” (руслар “Гувоҳ аёл” деб таржима
қилишган экан) фильмини Минакши Шешадрининг фильмографиясидаги энг яхши
фильмлардан бири деб баҳолангани ва томошабинлар жуда илиқ фикрлар билдиришгани
учун кўрдим.
Бу сериални аввалроқ кўра бошлагандим, кейин бошқа ишларга чалғиб,
ташлаб қўйдим. Ниҳоят биринчи мавсумни охиригача кўришга вақт ажратдим. Унда
тиббиёт ва фармацевтика соҳасининг қора, жирканч томонлари кўрсатилади. Бу қора
томонлар шу қадар даҳшатлики, даҳшатга тушасиз. Баъзи амалдорлар ва айрим
давлатмандларнинг тубанлик ботқоғига ботганидан ёқа ушлайсиз.
Бу фильмни биринчи марта болалигимда кўргандим. Яқинда шу фильмни канал
ўқувчилари сўрашганда, эсладим. Негадир бу фильм ўзбек тилига дубляж
қилинганига қарамай, телевидениеда кўп қўйилмаган. Интернетдан ҳам ўзбекчасини
топиб бўлмади.
“Худо ёр бўлсин” фильмининг қизиқарли сюжети мантиқий давоми бўлган
“Худо ёр бўлсин-2” (“Khuda Haafiz Chapter II: Agni Pariksha”)ни кўришга ундади.
Шу йил томошабин эътиборига ҳавола қилинган фильмда воқеалар янада шиддатли,
янада аянчли тус олади. Бу кинокартинада ҳам номусга тажовуз, зўравонлик,
шафқатсизлик каби жиноятларга урғу берилади.