“Зита ва Гита”
фильмини севиб томоша қиламиз. Ушбу кинокартина 1972 йилда режиссёр Рамеш Сиппи
томонидан суратга олинган. Фильм сценарийсини Салим ва Жавед, мусиқасини эса Р.
Д. Бурман ёзган.
Бу фильмни кўрганимга бир ярим ойча бўлди. Ундан кейин яна бир нечта
фильм, сериал кўрдим, лекин “Бажирао ва Мастани” ҳақидаги таассуротимни дарров
ёзмадим. Нима учун? Фильм ёқмадими? Йўқ, ёқмади деёлмайман. Баъзи томошабинлар
уни шоҳасар деб таърифлашган (эҳтимол, Ранвир Сингх ва Дипика, ёки Санжай Лила
Бхансали мухлислари, ёки афсона даражасидаги севги қиссалари хуш кўрувчилар
учундир).
Бу фильмни кўришни менга каналимиз ўқувчиси Нафисахон тавсия қилди. Телевидениеда
ўзбек тилида намойиш қилинганда, баъзи лавҳаларига кўзим тушган, аммо
кўрмагандим. Яна қўшиқчилар ҳақида экан-да, деб ўйлагандим.
Бош ролларни Адити Рао Хидари, Дулкар Салмон ва Кажал Агарвал ўйнаган
бу фильмни кўришимга баъзи мухлисларнинг илиқ фикрлари бўлди. Айримларнинг
фикрича, фильм сюжети хорижнинг қайсидир фильмига ўхшаб кетади. Лекин мен у
фильмни кўрмаганман, шунинг учун қай даражада ўхшашини айтолмайман.
“Bhoomi” фильмини кўришга ундаган сабаб – Адити Рао Хидари ва Санжай
Датт тандеми. Адитини бир-бирига ўхшамаган ролларда, кейинги пайтларда иккинчи
даражали ролларда ҳам кўриб, фаолиятига қизиқиш уйғонди. Санжай Даттнинг экранда
унинг отасини ўйнаши бу қизиқишни янада оширди. Кейинги пайтларда унчалик фаол
бўлмаган Санжай “Бхуми”да қандай роль ижро этди, деган саволга жавоб топгим
келди.
Режиссёрлар Ричи Мехта ва Тануж Чопранинг драма жанридаги “Delhi Crime”
(2019) сериали ҳозирча икки мавсумдан иборат. 2012 йилнинг 16 декабрида Деҳлида
содир этилган даҳшатли жиноий ишга асосланган биринчи мавсум томошабинни бефарқ
қолдирмаслиги, асаби ва бутун дунёсини ларзага солиши аниқ. Ҳиндистонда жуда
авж олган жиноятнинг бу кўриниши шу қадар иблисона, шу қадар ҳайвонона содир
этилганки, инсон зоти буни на онги, на қалби билан қабул қила олади.