01.06.2015

Видья Балан китоб ёзмоқчи


Видья Балан ўзи учун янги соҳага жуда қизиқиб қолди. Яқинда нашриётга борган актриса ҳаёти ҳақида китоб ёзиш масаласида музокара олиб бормоқда. Бу Видья учун шунчаки янги қизиқиш эмас, балки, жиддий иш режаси.

Эмран Ҳашми иштирокидаги “Humari Adhuri Kahaani” фильмида суратга тушган Видья Баланнинг биографик китоби кўпчиликка қизиқ бўлиши мумкин. Зеро, “Ҳикоя”, “Паринита”, “Жессикани ҳеч ким ўлдирмаган” сингари фильмлардаги ижросидан сўнг актрисанинг маҳоратига юқори баҳо берувчилар кўп.

Комментариев нет:

Отправить комментарий