29.06.2015

Паринити Чопра Приянканинг изидан кетяпти


Амакиваччаси Приянка Чопранинг кетидан Болливудга кириб келгандан сўнг Паринити Чопра янги соҳани ўзлаштирмоқчи. У овоз ёзиш студияси билан шартнома тузиб, шу йил биринчи қўшиғини тақдим этиш ниятида.

Паринити Бродвей мюзиклларини ёқтиради. Шу боис Болливудда энг яхши рақсларни саҳналаштирувчи балетмейстерлардан бири Вайбхави Мерчантнинг “Таж Экпресс” рақсли мюзиклида иштирок этишни орзу қилади.
Паринити ҳозирда ортиқча вазндан қутулишга ҳаракат қиляпти. Кинодан маълум вақтга узоқлашганини актриса фақат қоматини эмас, саломатлигини ҳам яхшилашга ва таклиф этилаётган лойиҳалардан муносибини танлашга уринаётгани билан изоҳлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий