10.06.2015

“Гоҳи шодлик, гоҳи ғам”

“Кинотеатр” телеканалида ҳиндча “Гоҳи шодлик, гоҳи ғам” (“Kabhi Khushi Kabhie Gham”) фильми берилаётган экан. Фильм яримлаб қолган, бунинг устига, бир неча марта кўрганман, лекин яна ўтириб кўрдим. Ҳар гал бу фильмни ҳаяжон ва қизиқиш билан кўраман. Ажойиб фильм.
Каран Жохарнинг энг яхши фильми шу бўлса керак, “Ҳаётда ҳамма нарса бўлади” ҳам, “Ҳеч қачон алвидо деманг” ҳам бу фильмчалик таъсирли эмас. “Гоҳи шодлик, гоҳи ғам” фильмида ота-она ва фарзанд, айниқса, она ва ўғил ўртасидаги муносабат одамни қаттиқ таъсирлантиради. Она қалби ўғлининг келаётганини аввалдан сезади... Лондонда ҳам ички сезги унга панд бермайди. Бу саҳналар шу қадар таъсирли олинганки, ҳеч кимни бефарқ қолдирмаса керак. Айниқса, Жая Баччаннинг ижроси қойил қолдиради. Бу роль айнан уники эканлиги аниқ, гарчи ҳинд киносида меҳрибон она образларини яратадиган актрисалар кам бўлмаса-да, бундай она қиёфасида бошқа актрисаларни тасаввур қилиб бўлмайди. Асосий қўшиқ эса фильм ғоясини янада тўлароқ англашга ундайди. Актёрлар ижроси ҳам таҳсинга лойиқ. Каран Жохар ролга актёр танлашни билади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий