25.06.2015

“Сенга ошиқман”: Воқеалар шиддатли тус олмоқда


Ранвирга мажбуран турмушга чиққан Ишани ундан нафратланади, бироқ онасининг қистовлари билан эрини ҳурмат қилишга уринади. Аммо уларнинг турмуш қурганидан ҳамма ҳам хурсанд эмас. Энг аввало — Ранвирнинг онаси Амба бу никоҳга тиш-тирноғи билан қарши. Бунинг устига, Парекхлар оиласининг уйида яшаётганидан ғазаби баттар аланга олган.
Уларга хизматкордек муомала қилиб, аламини олишга ҳаракат қилади. Ранвир уларнинг ҳурматини жойига қўйишга уринса-да, ҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқолмайди. Қолаверса, Чираг яна уларнинг ҳаётига аралаша бошлайди. У Ранвир ва Ишанинг ўртасига совуқчилик тушириш учун ҳали кўп ҳийлалар ўйлаб топади. Бу борада унга ёрдам берадиган инсофсиз шериклар ҳам топилади. Ранвир ишонган Риши эса асл қиёфасини ошкор қилади...
Сериални томоша қилинг. Блогимизни кузатишда давом этинг. “Сенга ошиқман” сериали билан боғлиқ кўп маълумотлардан бохабар бўласиз.

1 комментарий: