Зоя
Ахтарнинг кўпчилик эътиборидаги “Dil Dhadakne Do” фильмида актриса Равина
Тандон суратга тушиши мумкин эди, лекин бундай бўлмади.
Гап
шундаки, Зоя Ахтар Равинани Анил Капурнинг рафиқаси, Ранвир Сингх ва Приянка
Чопранинг онаси ролида кўришни истаганди.
Бироқ Равина синовга борганда,
Приянканинг онасидан кўра опасига ўхшаб қолди. Зоя Равинага семириб, қари
кўрсатадиган грим қилишни таклиф қилди. Бироқ Равинага бу таклиф маъқул
тушмади. Шу тариқа роль Шефалига насиб қилди.
Маълум
бўлишича, Равина фильмдаги ролнигина эмас, болалар билан суратга тушиши керак
бўлган рекламаларни ҳам рад этади. Негаки Равина экранда ҳар қандай ёшдаги
онани ўйнаш етакчи актриса сифатидаги фаолиятига нуқта қўйишини билади.
“Haider”
фильмида Шаҳид Капурнинг онасини ўйнаган, ундан сўнг “Fitoor” фильмида Адитья
Рой Капурнинг онасини ўйнаётган Табу ўзига тенгдош актёрлар билан романтик
ролни ижро этиши даргумон. Ахир Воҳида Раҳмон “Phagun”да она ролини ўйнаши
билан етакчи қаҳрамон сифатидаги фаолияти ниҳоясига етганди.
Равинанинг “Бомбей бахмали” фильмидаги кичик ролини
кўргандан сўнг танқидчилар уни Ранбир Капур билан жуфтликда ўйнаши мумкин
бўлгании эътироф этишди. Шундай экан, Равина нима учун ўз фаолиятини ўзи барбод
қилиши керак?
Комментариев нет:
Отправить комментарий