24.08.2015

Шоҳруҳ Хон 23 йилдан бери Болливудда!


Шоҳруҳ Хон фильмлари билан томошабинларни ҳайратга солаётганига йигирма йилдан ошди. Болливуд юлдузининг кинога кириб келганига йигирма уч бўлди.
— Болливуд оламига кириб келганингизга йигирма уч йил бўлди. Ўтган йилларга ҳеч назар соласизми?
— Бу йиллар жуда тез ўтиб кетди, лекин мен ҳеч қачон ортга қарамаганман. Твиттердаги баъзи суратларни кўрганимда, хаёлимдан баъзи фикрлар ўтади: “Ў, мен манави ишни қилибман, буни қилибман”. Шу тариқа хотираларим уйғонади. Лекин, аслида, қилиб бўлган ишимни ҳеч қачон ўйламайман. Меҳнаткаш сифатида сизда ортга, ўз ютуқ ёки муваффақиятсизликларингизга қарамаслик ғояси бўлиши зарур. Бунинг ўрнига ҳозир қилаётган ишингизга эътибор қаратишингиз керак. Ютуқларидан маст бўлиб ёки муваффақиятлари ҳақида ўйлаб ўтирадиган ҳар қандай одам вақтини бекор кетказади деб ўйлайман. Шунинг учун баъзи кунлар яхшироқ, баъзи кунлар ёмонроқ бўлиши мумкин. Ортга назар ташламаганим учун қилиб бўлган ишларимни таққосламайман. Мен ўз ишига ошиқ бўлганлардан эмасман.  
— Ҳозир саноатда кўпчилик Салмоннинг кейинги фильми “Sultan” ва сизнинг “Raees” фильмингизнинг Ҳайитда “тўқнашуви” (бир кунда экранга чиқиши) ҳақида гапиряпти...
— Мен бундай гапларни зерикарли деб ҳисоблайман. Салмон билан Амир ҳам шундай фикрда деб ўйлайман. Учовимиз узоқ вақтдан бери ишлаётганимизни тан олишади. Катта раҳмат. Ўзимизнинг фильмларимиз ва йўналишларимизда омадимиз юришган. Катта раҳмат. Ҳаммамиз ҳар хил одамлармиз. Катта раҳмат. Ва биз дўстлармиз. Катта раҳмат. Агар кимдир тўқнашув ёки саҳна ортидаги масалалар ҳақида гаплашмоқчи бўлса, биз бу билан шуғулланмаймиз. Биз фильмларимизнинг тўқнашувлари ҳақида гаплашмаймиз: бу продюсерларнинг иши. Агар улар “Sultan” ва “Raees” бир пайтда чиқишини хоҳлашса, икковини ҳам Худо қўлласин. Мен билан Салмонда ҳеч қандай муаммо йўқ.
— Бироқ бундай катта фильмларнинг тўқнашуви саноат учун умуман яхши бўладими?
— Шундай бўлиши ҳам мумкинки, Салмон ва мен — продюсерларимиз аксини гапирса ҳам, “Кел, Салмон, сен “Raees”ни тарғиб қиласан, мен эса “Sultan”ни”, дейишимиз мумкин. Биз узоқ вақтдан бери бу ердамиз. Твиттерда “Bajrangi Bhaijaan” фильмининг постерини жойлаганимда ҳам, “Салмон, нима қиляпсан? Бу ишни мен қилишим (постерни жойлашим)га имкон бер”, деб ўйладим. У менга миннатдорчилик билдириб хабар ёзмади ёки шунга ўхшаш иш қилмади. Биз кўп йиллардан бери бу бизнесдамиз, жуда кўп нарсани кўрганмиз.
50 ёшга яқинлашдик, лекин ҳали ҳам ошиқ қаҳрамонларни ўйнаймиз. Тангри жуда жуда марҳаматли бўлди. Шоҳруҳ, Амир ва Салмон бир-бирига ёмон муносабатда бўлган охирги актёрлар бўларди. Бизда душманчилик қилишга асос йўқ. Саноат билан яхши таниш бўлмаган ёки кўп йиллар давомида муваффақиятсизликка учраган актёргина бу вазиятда сурбет бўлиши мумкин. Биз учовимиз эса учрашганда кўп гаплашамиз, лекин ҳеч қачон суҳбатларимиз ишимизга оид бўлмаган.
— Яқинда Твиттерда кейинги фильмингизнинг суратга олиш майдончасида Кажол билан тушган суратингизни жойлаштирдингиз. Сурат ниҳоятда тез тарқалиб кетди...
— Ҳамма жуда яхши кайфиятда эди. Суратни Кажолга кўрсатдим, унга ҳам ёқди. Биз ҳақимизда шундай илиқ гапларни гапирган ҳаммага, жумладан, ОАВга ҳам миннатдорчилик билдирмоқчиман. Умуман олганда, мен билан Кажол ҳақидаги фикрларда ҳеч қандай ёмон гап бўлмайди. Аммо шундай меҳр билан гапиришса, зўр илҳом бағишлайди. Улғайган саринг бундай қўллаб-қувватлаш жуда муҳимлигини тушунаркансан. Фильмимиз яхши чиқиши учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз.
— Ишингиз шунча кўп бўлса, кенжа ўғлингиз Абрам учун қандай қилиб вақт топяпсиз?
— Баъзан уни суратга олиш майдончасига олиб кетаман. У куннинг олти соатинигина ухламасдан ўтказади. Бундан ташқари, мен суратга тушишдан бошқа иш билан шуғулланмайман. Суратга тушишни тугатиб, уйга бораман. Баъзан тунда тишласа, кундузи бўш бўламан. Бу офисга бориб, учрашувларда қатнашиш зарур бўлган иш эмас. Масалан, суратга олиш ишлари кундузи, соат бирдан кейин бўлса, уни ўзим билан олиб кетаман. 

КОМИЛА тайёрлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий