Етти йил
аввал Болливудда илк бор “Қасос” фильмида суратга тушган актриса Асин турмушга
чиқишга қарор қилди. Унинг танлагани “Micromaх” бренди эгаси, 36 ёшли Рахул
Шарма бўлди.
Рахул ва
Асин бир неча йил аввал танишишган. Улар аввалроқ турмуш қуришмоқчи эди, бироқ
Асин турмушга чиқишдан олдин иш билан боғлиқ ҳамма мажбуриятларини якунлашга
аҳд қилди. “Ҳаммаси яхши” фильми кечиккани учун тўй ҳам кечикди. Энди фильм
катта экранга чиқишга тайёр. Асин эса севимли инсони билан ҳаётини боғлашни
кутмоқда.
Актриса энди шахсий ҳаётига кўпроқ вақт ажратиши
мумкинлигини, янги лойиҳаларни эса икки йил аввал имзолашни тўхтатганини маълум
қилди. Турмушга чиққандан сўнг Асин кинодаги фаолиятини давом эттирадими-йўқми,
ҳозирча айтиш қийин.
Комментариев нет:
Отправить комментарий