04.08.2015

Мадхури ўзининг либослар линиясини ишга туширди

Севимли Мадхури кинода кўп суратга тушмаётган бўлса-да, ижод қилишдан тўхтагани йўқ. Аввалига ўзининг онлайн рақс академиясини очган, реалити-шоуда ҳакам бўлган актриса энди “Madz” номи остида ўз кийимларини чиқаришга қарор қилди.
“DWM” (Dance With Madhuri) остида чиқаётган либосларнинг илк линияси раққослар ва спортчилар учун яратилган спорт кийимлари бўлади. “Madz” ҳам Мадхурининг турмуш ўртоғи Шрирам Нененинг иши бўлади. Мадхурининг айтишича, бу либосларни яратишда сифатга алоҳида эътибор берилади. Кўйлаклар рақс ва спорт машғулотларида қулайлик яратиш учун ишлаб чиқилган. “Madz” — бу чиройли кўриниш, ўзини қулай ҳис қилиш ва ниманингдир бир қисми бўлиш”, — дейди Шрирам Нене.  

Умид қиламизки, Мадхури ва Шрирам Нененинг бу уринишлари албатта муваффақиятли бўлади.

1 комментарий:

  1. Мадхурининг бу иши ҳам муваффақиятли бўлади, чунки уни қўллаб, қувватлаб турадиган мухлислари жуда кўп.

    ОтветитьУдалить