07.08.2015

Катта Баччан, Салмон, Акшай “Forbes” рейтингида

Американинг “Forbes” журнали “Қасоскорлар” фильми юлдузи кичик Роберт Даунини дунёнинг энг юқори ҳақ тўланадиган актёри деб эълон қилди. Нашр унинг 2014 йил 1 июндан 2015 йил 1 июнгача бўлган даромадини 80 миллион долларга баҳолади.

Рейтингда иккинчи ўринни 50 миллион доллар билан гонконглик Жеки Чан эгаллади. Учинчи ўрин бир йилда 47 миллион доллар ишлаб топган Вин Дизелга насиб қилди. Тўртинчи ўринга Брэдли Купер (41,5 миллион доллар), бешинчи ўринга Адам Сэндлер (41 миллион доллар), олтинчи ўринга эса Том Круз (40 миллион доллар) жойлашди.
Еттинчи ўринни, буни қарангки, Болливуд юлдузлари Амитабх Баччан ва Салмон Хон (33,5 миллион доллар) бўлишишди. Тўққизинчи ўрин ҳам ҳинд актёрига, Акшай Кумарга (32,5 миллион доллар)га насиб қилди.
Илк ўнталикда охирги ўрин 32 миллион доллар ишлаб топган Марк Уолбергга насиб этди.
Илгари “Forbes” фақатгина Голиввудда ишлаган хориж актёрларини рейтинга киритарди, бу йилдан журнал услубини ўзгартириб, Америка фильмларида суратга тушмайдиган хориж актёрлари даромадини ҳам ҳисоблаб чиқди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий