18.08.2015

Кангана ҳақиқий қироличани ўйнайди


“Қиролича” фильмидан сўнг мухлислари меҳр билан “қиролича” деб мурожаат қила бошлаган актриса Кангана Ранаут Кетан Мехтанинг “Рани” фильмида яна қироличани — жасур жангчи Рани Лакшми Байни ўйнайди.
Бу жангчи аёл британ ҳукмронлигига қарши биринчи бўлиб бош кўтарган ҳисобланади.  
Кангана Рани Лакшми Бай ҳақидаги сценарийни мақтаб, экранда она ва жангчи қиёфасида намоён бўлишни сабрсизлик билан кутаётганини билдирди. Актриса қиличбозлик ва от миниш бўйича дарс ола бошлади. Гарчи бу тайёргарликлар Вишал Бхарадважнинг “Rangoon” фильми учун бўлса-да, Кангана бу кўникмадан “Рани” фильмида ҳам фойдалана олишидан хурсанд. Бу фильмни кейинги йилдан суратга олиш режалаштирилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий